
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россия билан ўйинларига чақирилган "Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов сайтимизга фикрларини билдирди.
"Чемпионат биз учун яхши ўтди. Жамоа янги тарих очди. Кумуш медалларга эга чиқди. Ўзим тўпурар бўлдим. Кайфият ажойиб", - дейди Бобир Абдихолиқов.
- Терма жамоада сўнгги бор қачон ўйнаганингизни эслай оласизми?
- Охирги маротаба Сурияга қарши 2020 йил майдонга тушгандим. Сабр қилиб ўз устимда ишладим. Шу куни чақирилишим насиб қилган экан.
- Бўлажак рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун Қозоғистонни ўрганиб чиқдик. Ҳимоявий ва узун паслар билан тўп тепади. Эртага мухлисларимизни кутиб қоламиз. Кўпроқ ишқибозлар келишига умид қиламан.
- Кейинги йил қайси клубда ўйнашингиз барчани қизиқтиради...
- Навбатдаги мавсумда қаерда ўйнашим яқинда аниқ бўлади.
- Суперлигани кузатиб бордингизми? "Насаф"га нима етишмади?
- Албатта кузатдим. "Насаф"ни ўзини қўлида эди. Керакли ўйинларда ғалаба қозона олмади.
- Беларусь чемпионатининг даражаси қандай экан?
- Беларусь чемпионати савияси яхши. "Шахтёр Солигорск", БАТЭ, "Динамо Минск" ЕЧЛ, Конференциялар лигасида ўйнайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар