890
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди
Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс олдидан Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адлет Барменкулов ЎФАга ташриф буюрди ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашди.
Дастлаб Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничилик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адлет Барменкулов янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди.
Учрашув давомида икки давлатда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди.
Меморандумда икки мамлакатларнинг барча ёш тоифалардаги терма жамоалари ҳамда клублари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича бандлар мавжуд. Мураббийлар, ҳакамлар ва яна қатор йўналишлар бўйича футбол мутахассисларини тайёрлаш учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш, болалар футболини ривожлантиришга кўмаклашиш назарда тутилган.
Манба: ЎФА матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди