19:00 / 19.11.2022
1 094

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ва "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ҳимоячи Рустам Ашурматов Қозоғистон билан баҳсдан кейин (2:0) фикрларини билдирди.

- Уч ҳимоячи билан ўйнаш жамоага муаммо туғдирмаяптими? Бу тактик схема майдондаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таьсир қилмоқда?
- Биринчи навбатда, бу муррабий қарори. Нечта ҳимоячи бўлишидан қатьи назар тактикани муррабий танлайди, биз ўйинчилар эса тактикага мослашишимиз керак. Шунинг учун қийин ёки осон деб айта олмайман. Муррабий кўрсатмаларига қулоқ тутишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинда уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш қарорига нима сабаб бўлди? Қўшниларимизнинг яхши жисмоний ҳолатда эканлиги бунга сабаб бўлдими?
- Қозоғистон билан учрашувда уч ҳимоячи билан ўйинни бошлаш, айнан шу ўйин учун атайлаб тайёрланган қарор деб ўйламайман. Бу жамоамизнинг анъанавий тактик схемаси. Коста-Рика билан бўлган учрашувда ҳам уч ҳимоячи билан ўйнаган эдик.

- Ҳимоямиз кучли рақибларга қарши ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаши қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Масалан, Россия билан?
- Жамоамиз муррабийи Россия терма жамоаси тактик схемаси ва ўйин чизгисини ўрганиб чиқмоқда. Буни бизга ҳам тушунтиришни бошлади. Ҳозирча тактик схемамиз ўзини оқлаяпти.

- Терма жамоада бирга, лекин клубларда бир-бирингизга рақибсизлар. Бу ҳолат терма жамоа йиғинлари вақтида жамоага қандай таъсир ўтказади? Ҳимоячилар ўртасида муносабат қандай?
- Жамоада кайфият ажойиб. Биз терма жамоа номини ҳимоя қиламиз. Олдинда катта турнирлар кутиб турибди. 1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак. Умид қиламанки, ўша вақтга келиб муррабий жамоага ўз ғояларини сингдириб бўлади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"