Бугун илк бора Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Россия миллий терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйин олдидан Россия премьер-лигасида устоз ва шогирд тутинган Валерий Карпин ҳамда Элдор Шомуродов ўзаро учрашиб, суҳбатлашиб олди.
Яхши биласиз, Элдор Шомуродов Италия чемпионатига кўчиб ўтганга қадар – 2017-2020 йиллар давомида Россия чемпионатида “Ростов” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. “Ростов”га бош мураббийлик қилган Валерий Карпин ҳужумчимизнинг янги қирраларини очган ва уни Европа кучли бешлик чемпионатларида ўйнай оладиган даражага етказган.
- Карпин билан “Ростов”даги даврларни эсга олдик. “Рома” ва ўзимизни қизиқтирган бошқа ҳамма нарсалар ҳақида суҳбатлашдик. Карпин менга бошқалардан кўпроқ нарса ўргатган, - деди Элдор Шомуродов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Россия футболчиларига қарши ўйнаш у учун қизиқарли бўлишини ва жамоа ғалабани кўзлаётганини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳам журналистларга шогирди Элдор Шомуродов билан нималар ҳақида суҳбатлашганини айтиб берди.
- Шомуродов билан ҳамма нарса ҳақида гаплашдик. Хусусан, унинг ишлари, менинг ишларим ва Ростов” тўғрисида суҳбат бўлди.
Мен Шомуродовга қандай маслаҳат беришим мумкинлигини сўрашмоқда. Бу ҳақда ҳам гаплашдик. Клуб танлаш борасида бирор маслаҳат бера олмайман. “ Кремонезе”ми ёки “Удинезе”ми? Бу вазиятни алоҳида кузатаётганим йўқ.
Элдор 27 ёш эканини билиб қолдим. Мен ҳали ҳам уни 22 яшар, деб юрган эканман.
Элдор ўйнаши керак. Мунтазам ўйнаши шарт. Унга худди мана шуни маслаҳат бердим. Қайси клубда бўлиши аҳамиятга эга эмас. Энг муҳими, ўйин амалиёти. Чунки ҳозир унинг энг порлайдиган даври, - деди Валерий Карпин.
Элдор Шомуродов “Манъал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Юртимизда “Бунёдкор” шарафини ҳам ҳимоя қилган. Легионер мақомини олганидан кейин “Ростов”да, кейинчалик “Женоа”да муваффақиятли ўйнади.
“Рома”да иккинчи мавсумини ўтказаётган ҳамюртимизга Жозе Моуриньо етарли ўйин вақти бермаяпти. Италиянинг ўзида бир неча клуб январь ойида Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Элдор клублар миқёсида жами 229 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 46 та гол ва 23 та ассист ёздириб қўйган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида эса Шомуродов анча сермаҳсул ўйин намойиш қилмоқда. 27 ёшли ҳужумчимиз ҳозирга қадар мамлакатимиз бош жамоаси сафида 58 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилди.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Карпин, Шомуродов, Ростов, Суҳбат “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...