Матбуот анжуманида ФИФA президенти Жанни Инфантино Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишига бир неча соат қолганда, Ғарб давлатлари “ахлоқий сабоқлар” бериш позициясида эмаслигини айтди ва уларни иккиюзламачиликда айблади.
Мусобақа арафасида Қатар пойтахтида ўтказилган қизғин матбуот анжуманида у швейцариялик итальян Европа Қатарга бармоғини кўрсатишдан аввал ўзининг ўтмишдаги жиноятларидан сабоқ чиқариши кераклигини айтди.
“Мен европаликман. Биз европаликлар сўнгги 3000 йил давомида бутун дунё бўйлаб қилган хатоларимизни ўйласам, одамларга ахлоқдан сўзлашдан бурун кейинги 3000 йил учун кечирим сўрашимиз керак, деган фикрдаман”, деди Инфантино шанба куни юзлаб журналистларга.
2010 йилда жаҳон футбол турнирига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар меҳнат муҳожирларига муносабати ва инсон ҳуқуқларининг ҳимояси бўйича мамлакатдаги аҳвол туфайли танқид остига олинган эди.
Италиялик меҳнат муҳожирларининг ўғли Инфантинонинг айтишича, Яқин Шарқ мамлакати меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоялашни яхшилаш масаласида бугун “ютуқларга эришган”.
– "Мен бу ерга олти йил олдин келганман ва илк учрашувимдаёқ меҳнат муҳожирлари масаласига мурожаат қилганман, – деди Инфантино, – Қатар ва минтақадаги бошқа мамлакатлардан Европа ёки Ғарб бизнес компанияларининг қанчадан-қанчаси ҳар йили миллиардлаб даромад олади. Энди шундай савол туғилади: “Уларнинг қанчаси меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бўйича расмийларга мурожаат қилган?” Бу саволга жавобим бор: ҳеч бири. Бир томонлама ахлоқий сабоқлар иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас. Мазкур мамлакатда бесоқолбозлик ноқонуний ҳисобланади, бироқ Қатар шоуга барча мухлислар ташриф буюриши мумкинлигини айтди. Мамлакат олий раҳбарияти билан шу мавзуда гаплашдим. Бир марта эмас, бир неча бор. Улар рад этишмади, мен бу мамлакатда ҳамма хуш қарши олиниши тасдиқлайман”, – деди ФИФA президенти.
Матбуот анжумани якунида журналистлар олдида қилган чиқишида ФИФA матбуоти бошлиғи, Брайан Суонсон Қатарда ҳамма бирдай кутиб олинишини таъкидлади.
“ФИФAга қўшилганимдан бери Жанни Инфантино борасида, хусусан, ЛГБТ жамияти томонидан кўп танқид қилинганини кўрганман”, – деди Суонсон. Биз ҳамма маросимда бир хилда қарши олиниши учун кафолат олдик ва бу жаҳон чемпионатида ҳамма хурсанд бўлишига ишонаман”, – дея қўшимча қилди у.
Танқидчилар, шунингдек, араб дунёсида бундай мусобақага мезбонлик қилган илк давлат Қатарни турнир вақтида стадионларда спиртли ичимликлар сотишни тақиқлагани боис танқид қилишди.
“Ушбу жаҳон чемпионатида қабул қилинадиган ҳар бир қарор Қатар ва ФИФAнинг қўшма қароридир. Ҳар бир қарор биргаликда муҳокама қилинади, сўнг қарор қабул қилинади. Қанча фан зоналари бўлади, билмайман, эҳтимол, 8 та, 10 та бўлар, лекин катта фан-зоналари ташқил қилиниши аниқ, у ерда спиртли ичимликларни сотиб олиш мумкин бўлган 200 дан ортиқ жойлар ҳозирланади", - деди Инфантино.
Шунингдек, у Франция, Испания, Португалия ва Шотландия каби Европанинг йирик давлатларида ҳам футбол стадионларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланганини эътироф қилди ва бу одатий ҳол эканлигини таъкидлади.
Aйрим танқидчилар компанияларни бойкот қилишга ундаганига қарамай, Инфантино бу йилги турнирнинг “тижорий муваффақияти”га юқори баҳолади.
"Биз ОAВ ҳуқуқларини ўтган жаҳон чемпионатидагидан тахминан 200 миллион долларга кўпроқ сотдик, - деди у. - Шунингдек, ҳомийлик қилиш ҳуқуқини ўтган жаҳон чемпионатидагига нисбатан тахминан 200 миллион долларга кўпроқ сотдик. Чипталар ва меҳмондўстлик масалаларига келсак, ўтган жаҳон чемпионатидагидан кўра, анча кўп, деярли 200-300 миллионга ортиқроқ даромад олдик”.
У сўзларининг якунида Қатар 32 жамоадан иборат турнирни якшанба куни Эквадорга қарши ўйиндан бошлашини маълум қилди. Инфантинонинг айтишича, Форс кўрфази мамлакати ўйинларга ажойиб тайёргарлик кўрган. “Доҳа ҳозиру нозир! Қатар тайёр! Шубҳасиз, бу энг яхши жаҳон чемпионати бўлади!”, деди у ишонч билан йиғилганларга. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди