Лионел Месси. Фото Global Look Press
Кеча, 20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Турнирнинг финал босқичига етиб келган жамоаларнинг имкониятларини баҳолаймиз.
A гуруҳи. Қатар, Эквадор, Сенегал, Нидерландия
В гуруҳи. Англия, Эрон, АҚШ, Уэльс
C гуруҳи. Аргентина, Саудияя Арабистони, Мексика, Польша
D гуруҳи. Франция, Австралия, Дания, Тунис
E гуруҳи. Испания, Коста-Рика, Германия, Япония
F гуруҳи. Бельгия, Канада, Марокаш, Хорватия
G гуруҳи. Бразилия, Сербия, Швейцария, Камерун
H гуруҳи. Португалия, Гана, Уругвай, Жанубий Корея.
C гуруҳи. Аргентина, Саудия Арабистони, Мексика, Польша
C гуруҳи тақвими
22 ноябр
15.00 Аргентина — Саудия Арабистони
21.00 Мексика — Польша
26 ноябр
18.00 Польша — Саудия Арабистони
00.00 Аргентина — Мексика
30 ноябр
00.00 Польша — Аргентина
00.00 Саудия Арабистони — Мексика
Аргентина
Аргентина — икки сабабга кўра жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири. Биринчиси — Лионел Месси. Ҳамон сайёранинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турган Месси «ПСЖ»да кучли мавсум ўтказмоқда ва ўзи учун сўнггиси бўлиб қоладиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш истаги ҳақида очиқ айтган.
Иккинчи сабаб — Лионел Скалони жамоасининг феноменал даражадаги мағлубиятсиз серияси, бу кўрсаткич аллақачон 35 ўйинга етган. Аргентиналиклар сўнгги бор 2019 йил июлида мағлуб бўлишган, бу вақт мобайнида жамоа Америка Кубогида ғолиб бўлишга улгурди. Уларнинг навбатдаги мақсади — жаҳон чемпионлиги.
Саудия Арабистони
Россиядаги жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони мезбонларга 0:5 ҳисобида ютқазган, аммо кейинги ўйинларда кутилмаганда яхши иштирок этган: Уругвайга 0:1 ҳисобида ютқазиб, Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.
Аммо ҳозирда Эрве Ренар жамоаси яхши формада эмас: араблар сўнгги саккиз ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонди, ҳолбуки барча рақиблар гуруҳ вакилларидан кучсизроқ эди. Вазиятни таркибдаги муаммолар янада ёмонлаштиради — жамоанинг ёши жуда катта. Саудия Арабистони бундай ҳолатда бундай қийин гуруҳда очко олиши муаммо.
Мексика
Мексика термаси етакчиси Хесус Корона август ойида оғир жароҳат олганди ва жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур. Шунга қарамай, Мексика ҳужум чизиғида бошқа таниқли футболчилар ҳам бор — масалан, Раул Хименес ва Ирвинг Лосано. Херардо Мартино жамоасида эса дарвозани одатдагидек Гильермо Очоа қўриқлайди, мухлислар ҳар тўрт йилда унинг ақл бовар қилмас сэйвларини томоша қилишади.
Мексика жуда барқарор: жамоа аввалги етти жаҳон чемпионатида узлуксиз равишда 1/8 финалга чиққан ва шу босқичда иштирокини тўхтатган. Ҳозирда ҳам шу каби натижа такрорланиши эҳтимоли юқори, аммо бунинг учун камида Полшани ортда қолдириб, плей-оффга чиқиш керак бўлади.
Полша
Бу Россия билан жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-оффда курашиши керак бўлган жамоалардан бири эди. Март ойига белгиланган ўтиш ўйинларига қадар Польша асосан ўртамиёна ва митти жамоаларни мағлуб этганди, жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Швецияга қарши кечган жангдан кейин ҳам бу борада вазият ўзгармади. Мартдан буён Польша фақат Уэльсни мағлуб этди, энди эса гуруҳда Мексика ва Аргентина каби даҳшатли рақибларга қарши курашиш талаб этилади.
Полякларни Роберт Левандовски ўз ортидан эргаштириши керак — 34 ёшли форвард учун бу жаҳон чемпионати, катта эҳтимол билан сўнггиси бўлади ва ҳозирда Польшани асрда илк бор гуруҳ босқичидан олиб чиқиши керак бўлади.
Аргентина, Саудияя Арабистони, Мексика, Польша “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади