
"Лестер" клуби 16 май, душанба куни чемпионлик тантанасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Англия чемпионати доирасида "Челси"га қарши кечадиган сўнгги тур баҳсининг эртасига чемпионлик намойиши ўтказилади. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.
Клаудио Раньери жамоаси усти очиқ автобусда шаҳар бўйлаб айланади ва сўнгра "Виктория" ҳиёбонидаги саҳнада йиғилади. АПЛ соврини шу ерда мухлисларга намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати соврини Премьер лиганинг 37 тури доирасида "Эвертон"га қарши ўтказиладиган учрашувдан сўнг "Лестер"га тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар