22:45 / 21.11.2022
1 604

ЖЧ-2022. 8та гол киритилган ўйинда Англия Эронни тор-мор этди (видео)

ЖЧ-2022. 8та гол киритилган ўйинда Англия Эронни тор-мор этди (видео)
Фото: Getty Images
«Ҳалифа» стадионидаги ўйинда Саутгейт шогирдлари Карлуш Кейруш жамоасини аяб ўтирмади. Беллингем ҳисобни очган бўлса, Сака дублга эришди. Стерлинг ва захирадан майдонга тушган Рэшфорд ва Грилиш эса ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Эронликлардан Торемий 65 ва 90+12-дақиқада гол муаллифига айланди – 6:2.

Қайд этиш жоиз, тўхталишлар учун 1-бўлимга 14 дақиқа, 2-бўлимга эса 10 дақиқа қўшилиб, ўйин жами 114 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, Англия дастлабки ўйиндан кейин B гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Гуруҳдаги иккинчи учрашув бугун АҚШ ва Уэльс ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин соат 23:59да бошланади.

ЖЧ-2022. 1-тур. В гуруҳи.

Англия – Эрон 6:2
Голлар
: 1:0 – 35 Беллингем, 2:0 – 43 Сака, 3:0 – 45 Стерлинг, 4:0 – 62 Сака, 4:1 – 65 Торемий, 5:1 – 71 Рэшфорд, 6:1 – Грилиш 90, 6:2 – 90+12 Торемий.
Англия – Пикфорд, Триппьер, Магуайр (Дайер, 70), Стоунз, Шоу, Райс, Маунт (Фоден, 71), Сака (Рэшфорд, 71), Беллингем, Кейн (Уилсон, 76), Стерлинг (Грилиш, 71).
Эрон – Бейранванд (Ҳусейни, 19), Муҳаррамий, Пуралиганжий, Чашмий (Кананизодагон, 46), Ҳуссейни, Муҳаммадий (Туробий, 63), Жаҳонбахш (Гулизода, 46), Хожсафий, Каримий (Иззатуллоҳий, 46), Нуроллоҳий (Озмун, 77), Торемий.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонбахш (25), Пуралиганжий (48).


Англия, Эрон, ЖЧ-2022, Футбол

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. 8та гол киритилган ўйинда Англия Эронни тор-мор этди (видео)