Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларида УЕФА вакиллари – Қозоғистон ва Россия миллий терма жамоаларига қарши ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувларида юқори спорт формасида эканини кўрсатди.
“Рома” ҳужумчиси қозоғистонликлар дарвозасига киритилган иккита голда ҳам иштирок этди. Дастлаб, унинг ҳужумидан кейин тўпни қабул қилиб олган Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, Элдорнинг ўзи уч нафар ҳимоячини ортда қолдириб, ғалабани мустаҳкамлаган гол муаллифи бўлди.
Россия терма жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам Шомуродов кучли бешлик чемпионатида тўп тепишга лойиқлигини кўрсатди. У рақиб дарвозаси олдида россияликларнинг бутун жамоасидан кўпроқ хавфли вазиятларни уюштира олди.
Терма жамоадаги муваффақиятларига қарамай, Шомуродов “Рома”да захирада қолиб кетмоқда. Энди легионеримиз январь ойида ўзига бошқа жамоа топишга қарор қилгани айтилмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Шомуродовга “Кремонезе”, “Сампдория” ва “Болонья”дан аниқ таклифлар бор. Айрим манбаларда “Торино” ва “Монца” ҳам ўзбек футболчисини ҳамкорликка чорлаётгани маълум қилинди.
Шомуродов ярим мавсум ижарада ўйнаб, “Рома”нинг асосий таркибга лойиқ ўйинчи эканини исботлаб қўйишга қарор қилгани алоҳида эътироф этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам Элдор “Рома”га ўтганидан бери Жозе Моуриньо бирор марта уни бир неча ўйинда кетма-кет майдонга туширмаган.
Яна бир манба – Италиянинг https://www.pagineromaniste.com сайти ҳам Элдор Шомуродовнинг терма жамоадаги фаолияти ва январда иш жойида ўзгариш бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар тарқатди.
- Терма жамоалар учун ажратилган танаффус кўпинча Элдор Шомуродовнинг фойдасига ишлайди. “Рома” ҳужумчиси Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол уриш қобилиятини намойиш қилади, яхши ўйнай олишини кўрсатади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи уни ҳар доим бошланғич таркибда майдонга тушириши бежиз эмас, - деб хабар тарқатди https://www.pagineromaniste.com сайти.
- Жозе Моуриньо норвегиялик ҳужумчи Ола Сольбаккенни қўлга киритди. “Рома”дан кетадиган ижрочилар бор. Шомуродов эса, римлик футболчилар орасида трансфер бозорида энг харидори кўп ўйинчига айланган.
Италиянинг бир неча клублари уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лекин Элдорда хориж клубидан ҳам яхши таклиф бор. Шомуродов кўпроқ ўйнашни хоҳлаётган бўлса-да, “Рома”га қарши гапирмайди. У атрофдаги вазиятни тўғри баҳолаб, ўйин амалиётига эга бўлиш учун Италиянинг бошқа клубига ўтиши ёки хорижга кетиши керак, - деб ёзмоқда La Gazzetta dello Sport журналисти Д'Убальдо.
“Рома” Элдор Шомуродовни 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан 18 миллион еврога трансфер қилган эди. Қарийб бир ярим йил давомида легионеримиз “Рома” таркибида жами 48 та учрашувда қатнашиб, олтитадан гол ва ассист қайд этган.
“Женоа”да эса 32 та беллашувда саккизта гол ва бир жуфт голли пас муаллифи бўлганди.
Шомуродовнинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача имзоланган ва бугунги кундаги трансфер суммаси 7 миллион еврони ташкил қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди