
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари Испанияда давом этаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ортда қолган кун дастурида 9 нафар вакилимиз чорак финал босқичида рингга кўтарилиб, уларнинг 6 нафари ярим финал йўлланмаси билан бирга мусобақа медалини нақд қилди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳамюртларимиз иштирокидаги жангларда қуйидаги натижалар қайд этилган:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева - Йи-Хуан Гуо (Хитой Таипейи)
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова - Крисовалану Кутсокристу (Германия)
-63 кг: Ситора Баҳодирова - Магали Эррера (Аргентина)
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Шейн Райян (Ирландия)
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Арес Хакобян (Арманистон)
-70 кг: Азиза Зокирова - Гаухар Шаибекова (Қозоғистон)
-81 кг: Олтиной Сотимбоева - Елена Пепек (Полша)
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Алик Ованисян (Арманистон)
-92 кг: Айназар Кенесбаев - Муҳаммад Ҳолид (Миср)
Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари эртага ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар