Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Франция - Австралия учрашув якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда "уч ранглилар" қийинчиликсиз 3 очкони расмийлаштиришди - 4:1.
Ўйиндаги ҳисоб "кенгрулар" томонидан очилди. Баҳснинг 9-дақиқасида Крэйг Гудвин гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 27-дақиқада Адриен Рабьо тўп киритиб, орадаги мувозанатни тиклади. Бироз вақт ўтиб, аниқроғи 32-дақиқада Оливье Жиру жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва таблони 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Дастлабки таймнинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар бой бўлди, аммо биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Иккинчи тайм ҳам Франциянинг устунлиги остида бошланди. Ушбу устунлик 68-дақиқага келиб ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Килиан Мбаппе бош билан тўп киритиб, жамоасининг мусобақадаги учинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Жиру ўзининг дублини нишонлади ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармади ва Франция 1-турда ўз ҳисобига қийинчиликсиз 3 очкони ёздириб қўйди.
ЖЧ-2022. Франция - Австралия 4:1
Голлар: Крейг Гудвин (Мэттью Леки) 9', Адриен Рабьо (Тео Эрнандес) 27', Оливье Жиру (Адриен Рабьо) 32', Килиан Мбаппе (Усман Дембеле) 68', Оливье Жиру (Килиан Мбаппе) 71'
Франция: 1. Уго Льорис, 2. Бенжамен Павар (5. Жюль Кунде 89'), 24. Ибраима Конате, 18. Дайо Упамекано, 21. Люка Эрнандес (22. Тео Эрнандес 13'), 8. Орельен Тчуамени (13. Юссуф Фофана 77'), 14. Адриен Рабьо, 11. Усман Дембеле (20. Кингсли Коман 77'), 7. Антуан Гризманн, 10. Килиан Мбаппе, 9. Оливье Жиру (26. Маркус Тюрам 89').
Захира: 16. Стив Манданда, 23. Альфонс Ареоля, 3. Аксель Дисаси, 4. Рафаэль Варан, 6. Маттео Гендузи, 12. Рандаль Коло-Муани, 15. Жордан Верету, 17. Вильям Салиба, 25. Эдуардо Камавинга.
Австралия: 1. Мэтью Райан, 3. Натаниэль Аткинсон (2. Милош Дегенек 85'), 19. Гарри Суттар, 4. Кай Роулс, 16. Азиз Бехич, 14. Райли Макгри (11. Авер Мабил 73'), 13. Аарон Mуй, 22. Джексон Ирвайн (26. Кеану Баккус 85'), 7. Мэттью Леки, 15. Митчелл Дюк (25. Жасон Cуммингс 56'), 23. Крейг Гудвин (21. Гаранг Куол 74').
Захира: 12. Эндрю Редмэйн, 18. Дэнни Вукович, 5. Фран Карачич, 6. Марко Тилио, 8. Бейли Райт, 9. Джейми Макларен, 10. Айдин Хрустич, 17. Cамерон Девлин, 20. Томас Денг, 24. Джоэл Кинг.
Огоҳлантиришлар: Митчелл Дюк 55', Джексон Ирвайн 80', Аарон Mуй 90+5'
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Франция - Австралия учрашуви қисқача видеошарҳини томоша қилинг.
Франция, Австралия, Жаҳон чемпионати “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди