Бокс. Жаҳон чемпионати ярим финалида рингга чиқадиган боксчиларимиз 10 тага етди

Бокс. Жаҳон чемпионати ярим финалида рингга чиқадиган боксчиларимиз 10 тага етди
Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар боксчиси Испанияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди.

Кеча 4 нафар вакилимиз чорак финал жангларини ўтказди ва қуйидаги натижаларни қайд этди:

- 80 кг вазнли боксчимиз Раҳматилло Бойматов чорак финалда грециялик рақибга қарши жангда ғалабага эришди - 4:1.
- 75 кг вазн тоифасида Саҳобат Ҳусанова 2-раундда эквадорлик рақибасини техник нокаутга учратди.
- 57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов Марокаш вакилини мағлуб этди.
- 71 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақибидан устун келди ва ғалаба қозонди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар