
Фото: Getty Images
«Ҳалифа» стадионида кечган учрашувда турнир фаворитларидан бири Германия Японияга қарши майдонга тушиб, сенсацион мағлубиятга учради. 33-дақиқада Гюндўған пенальтидан ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Асано стадионни ларзага келтирди – 2:1.
Ўтказиб юборилган голдан кейин карахт аҳволга тушган немислар ўйин охиригача вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа, «самурайлар» Осиёнинг яна бир жамоаси Саудия Арабистонидан кейин турнирнинг иккинчи сенсациясини қайд этишди.
Натижада, Япония E гуруҳида 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин соат 21:00да Испания ва Коста-Рика ўртасида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2022. 1-тур. E гуруҳи
Германия – Япония 1:2
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гюндўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндўған (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри, Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар