Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.
Унга кўра "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров, "Олимпик" вакиллари Руслан Жиянов, Отабек Жўрақўзиев ва Саидазамат Мирсаидовнинг нархи энг кўп кўтарилган - 200 000 евро. Ҳусниддин Алиқулов, Зоран Марушич, Жамшид Болтабоев, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Аббосбек Файзуллаевнинг нархларига 150 минг евро қўшилган.
Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Бунёдкор" легионери Павел Могилевец биринчи ўринда. Унинг трансфер нархи 300 000 еврога камайди. Бу мавсум жуда кам майдонга тушган "Навбаҳор" вакили Нурилло Тўхтасиновнинг нархи 250 000га камайди. "Сурхон" ҳужумчиси Манел Мартинес ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Егор Кримецнинг нархларидан 150 000 евро минус бўлди. "Динамо" легионер посбони Милое Прековичнинг нархлари 125 мингга камайди.
Янгиланишдан кейин ҳам Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 1 000 000 еврога тенг.
Иккинчи ўринга "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев чиқиб олди - 900 000 евро. Ҳусниддин Алиқулов, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Сардор Собирхўжаевнинг нархлари 850 000 еврога тенг. ТОП-10дан Жамшид Искандеров, Шоҳруз Норхонов, Ҳожиакбар Алижонов ва Ойбек Бозоров каби футболчилар ҳам ўрин олган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди