"Матч ТВ" телеканали журналисти Тимур Журавель "Championat.asia" сайтига жаҳон чемпионати ҳақидаги илк таассуротлари ҳақида интервью берди.
- Осиё терма жамоалари, жумладан, Саудия Арабистони ва Япониянинг ЖЧдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу энди 1-тур. Уларнинг ғалабасини тасодифий демаган бўлардим. Япония - тизимли терма жамоа, тартибли ўйин кўрсатади ва маълум даражадан пасайиб кетишмайди. Саудия Арабистони эса кўз ўнгимизда катта ўсишга эришяпти. Аввалги мундиалда очилиш учрашувида Россияга 0:5 ҳисобида имконият бой берилганди, кеча эса ажойиб футбол намойиш қилмоқда. Иккинчи бўлим старти — менимча, ушбу мусобақа мен кўрган энг кучли ўйин.
- Балки дунё бўйлаб футбол даражаси тенглашаётгандир?
- Ҳар кимнинг ўз муаммоси бор. Аргентинага чамаси, мураббий ресурси етишмаяпти. Германияда эса кутилмаган натижа, аммо немислар ҳали ўз сўзини айтади. Топ жамоалар ўйини пасайди демаган бўлардим, лекин қолганлар ўсгани аниқ.
- Аргентина ва Германия гуруҳдан чиқа оладими?
- Германия кучли, 60-дақиқагача ўйин асосан битта дарвозага яқин ҳудудда ўтди. Ва кутилмаганда, японлар режимни ўзгартирди, ҳужумда бошқача ҳаракат қила бошлади. Саудия Арабистони ҳам Аргентинага қарши учрашувда шунга ўхшаш ишни бажарди. Шундай экан барчасини вақт кўрсатади.
- Сиз ЖЧнинг ҳозиргача ўтган барча ўйинларини жонли равишда томоша қилдингиз. Қайси терма жамоанинг ўйини қолганларга нисбатан кўпроқ ёқди?
- Футболни чинакам томоша қиляпман демаган бўлардим. Вазифам — барча ўйинларга етиб бориш, рекорд қўйиш. Инглизлар ҳақида гапирган бўлардим, улар омадсиз серияни тўхтатишди. Бироқ энг қойил қолдиргани французлар бўлди. Уларнинг ўйинга қайта олгани ва Австралияни тиз чўктиргани. Айтганча, бу икки терма ҳақида, уларнинг муаммога дуч келиши айтилганди: инглизлар Миллатлар Лигасида А дивизиондан тушиб кетганди, французлар эса жароҳатлар сабаб кўп ўйинчиларни йўқотишди. Бироқ, яна қайтараман, бу энди биринчи тур. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди