
Испанияда ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, ярим финал босқичида рингга кўтарилган 10 нафар вакилимиздан 8 таси ғалаба қозониб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди. Ярим финал натижалари:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева - Новаоанни Нунес (Доминикан Республикаси) 3:2
-70 кг: Азиза Зокирова - Лаура Моран (Ирландия) 5:0
-81 кг: Олтиной Сотимбоева - Стиген Соренсен (Норвегия) 3:2
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Ашиш (Ҳиндистон) 3:4
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Леви Барнес (Англия) 4:1
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Кристиан Баррера (Куба) 5:0
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова - Каролина Солано (Колумбия) 0:5
-57 кг: Бахтиёр Асадов - Чада Фиппс (АҚШ) 4:1
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Алексис Веита (Куба) 3:0
-80 кг: Раҳматилло Бойматов - Франк Рейносо (Куба) 5:0
Эслатиб ўтамиз, финал жанглари 25 ва 26-ноябр кунлари ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар