
23 ноябрь куни Аль-Тумама шаҳрида Испания ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув испанларнинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Қизил фурия" таркибидаги голлардан бирининг муаллифи "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави бўлди.
"Opta" нашри хабарига кўра, Гави бу ишни 18 ёш-у 110 кунлигида амалга оширди. 1958 йилда Пеле 17 ёш-у 249 кунлигида Швецияга қарши ўйинда дубль қайд этган эди. "Барса" ярим ҳимоячиси эса бразилиялик ҳужумчидан кейин жаҳон чемпионатида гол киритган энг ёш футболчига айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг