“Насаф”нинг бразилиялик легионер Лима Круз ярим йиллик фаолияти давомида қаршилик мухлисларнинг меҳрини қозонишга улгурди. Айниқса, у керак пайтда керакли голларни ура оладиган ҳужумчи сифатида таассурот қолдирди. Sports.uz мухбири унинг режалари ва таассуротлари билан қизиқиб кўрди.
- “Насаф” клуби билан ўтказган ярим мавсумлик фаолиятингизда мамлакат Кубогини қўлга киритдингиз ва бронза соҳибига айландингиз. Айтинг-чи, қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Мен ҳа дея оламан. Чунки биз ажойиб мавсумни ўтказдик. Аммо бироз хафаман. Негаки, жамоа тарихида лигадаги дастлабки чемпионликни тантана қилишимизга жуда яқин келганимизни билардик.
- Ҳа, “Насаф” чемпионлик учун жуда яқин келганди. Ҳаммаси жамоанинг ўз қўлида эди. Бироқ охирги иккита баҳсда ютқазди. Нима бўлди?
- Ҳа, ҳозиргача ҳам мен хафаман. Бунга сабаб охирги иккита ўйиндаги мағлубият. Ўйлайманки, ҳамма шундай ҳолатда. Биз узун ва оғир мавсумни ўтказдик. Бир қатор муҳим футболчиларни жароҳат сабабли йўқотдик. Якунда барибир барчаси ҳисобга олинади. Нима бўлган тақдирда ҳам бошимизни баланд тутишимиз керак. Келгуси мавсумда янада яхшироқ курашиш учун ажойиб ҳолатда етиб келишимиз керак.
- Таътилни қаерда ўтказяпсиз?
- Ҳозирда Таиланддаман, акамнинг уйида. У бу ерда 6 йилдан бери ўйнаяпти ва биз 6 йил ичида биринчи марта учрашяпмиз.
- Кейинги режангиз қандай? Яна “Насаф”да қоласизми?
- Мени ҳали ҳам шартномам бор. Режам бўйича қайтишим, ривожланишда давом этишим ва “Насаф” билан кўпроқ муваффақиятларни қўлга киритишимда давом этишим керак.
- Ўзбек футболи сизда қандай таассурот қолдирди? Сизга ҳаммадан ҳам кўпроқ нима ёқди?
- Жуда ҳам яхши. Ўйинларни ташкиллаштириш, учрашув давомида ва учрашувдан ташқаридаги муҳит ҳам ажойиб даражада. Клубларнинг сифатини ҳам зўр деб айта оламан.
- Айтганингиздек, акангиз ҳам футболчи. Ўзбекистон чемпионатида бирга тўп суриш режангиз борми?
- Бу бизнинг орзуимиз. Нафақат бизнинг, балки қачондир биргаликда ўйнаш отамизни ҳам орзусидир. Бу қаерда содир бўлишининг аҳамияти йўқ. Агар бу воқеа Ўзбекистонда юз берганида жуда ажойиб иш бўлган бўларди.
- Сир бўлмаса, таклифлар бўляптими? Масалан, Суперлигамизнинг бошқа клубларидан қизиқишлар борми?
- Очиғини айтадиган бўлсам, мен бу тўғрисида ҳеч нимани билмайман. Ушбу масала юзасида агентим шуғулланади.
- Бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан кейинги тақдирингиз бўйича гаплашдингизми?
- Йўқ, ҳозирча. Сўнгги ўйиндан кейин бунинг учун бизга вақт етишмади. Мен бир кун ўтгач, Таиландга учиб кетдим.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди