14:00 / 26.11.2022
912

Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон Чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон Чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик боксчилар Испанияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида иккита олтин медал қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Кеча ёш боксчилар иштирокидаги финал жанглари бошланди. Дастлаб -48 кг вазн тоифасида иштирок этган Гулсевар Ғаниева ҳиндистонлик Бавна Шарма устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

© Ўзбекистон бокс федерацияси
Шунингдек, иккинчи олтин медални чемпионатда -54 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бахтиёр Асадов қўлга киритди. У финалда мексикалик Эзекиел Кабрерага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон Чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритишди