Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клуби Криштиану Роналдуга қизиқиш билдирмоқда.
Ар-Риёд жамоаси эркин агент мақомида бўлган футболчини январда ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар қилмоқда CBS Sports. Қайд этилишича, футболчининг вакиллари бу трансферга «ҳар қачонгидан кучлироқ» қизиқиш билдирган.
Клуб португалиялик футболчига уч йиллик шартнома ва бу муддат учун 75 миллион доллар маош таклиф қилмоқчи. Аввалроқ Саудия Арабистони клуби Роналду билан икки йиллик битим учун 242 миллион евро таклиф қилгани айтилганди.
Томонлар футболчининг якуний қарорини кутмоқда. Агар Роналду рози бўлса трансфер тезда расмийлаштирилади.
37 ёшли футболчи 22 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» билан ўзаро шартномани бекор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Ан-Насср» жамоасида ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов тўп суради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим”