date
views 5 131

"Челси" мухлислари норозилик акцияси ўтказмоқчи

"Челси" мухлислари норозилик акцияси ўтказмоқчи

"Челси" жамоаси мухлислари раҳбариятнинг Жон Терри билан шартномани узайтирмаслиги бўйича қарорига қарши норозилик акциясини ўтказишмоқчи, дейилади "Кун" нашрида.

Хабар қилинишича, лондонликлар жамоаси мухлислари жамоанинг Англия чемпионати доирасидаги 2та ўйини вақтида (11 май куни "Ливерпуль"га қарши сафарда ва 15 май куни "Лестер"га қарши Лондонда) 26-дақиқадан бошлаб трибуналарни тарк этиш акциясини ўтказишни режалаштиришган (26 - Жон Террининг рақами - таҳририят).

35 ёшли Жон Терри 1998 йилдан бошлаб "пенсионерлар" жамоаси сафида ўйинларда иштирок этиб келади. У жорий мавсумда АПЛнинг 24та учрашувида майдонга туширилди ва битта гол урди. Терри 37-тур ўйинида, "Сандерленд"га қарши баҳс вақтида қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" мухлислари норозилик акцияси ўтказмоқчи