Эрон футбол федерацияси АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди. Бунга Америка ижтимоий тармоқларида Эрон байроғидан “Аллоҳ” сўзининг олиб ташланиши сабаб бўлган.
“АҚШ футбол федерацияси Instagram саҳифасида Эрон байроғидан Аллоҳ сўзини олиб ташлаб, нопрофессионал ҳаракат қилди. Шу муносабат билан Эрон футбол федерацияси ФИФАга АҚШга қарши жиддий чора кўришини сўраб мактуб жўнатди”, – дейилади IRNA агентлиги хабарида.
АҚШ ва Эрон 1980 йилда дипломатик муносабатларни узган.
Америка футбол федерацияси юқоридаги ҳаракатни “Эрондаги инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёллар” билан бирдамлик рамзи сифатида амалга оширган.
Эрон Ислом Республикаси байроғи ўртасида “Аллоҳ” сўзи ёзилган. Аммо АҚШ футбол федерацияси Instagram саҳифасида эса фақатгина учта ранг — яшил, оқ ва қизил рангли байроқ кўрсатилган. Кейинчалик Twitter’да бу тўғрилаб қўйилган бўлса, Facebook ва Instagram саҳифаларидан пост ўчириб ташланган.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ бу ҳаракатлари учун ФИФА низомига мувофиқ 10 та ўйиндан четлатилиши керак.
Эронда сўнгги ойларда ҳукуматга қарши намойишлар тинмаяпти. Эрон АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини намойишларни ташкиллаштиришда айблаган.
АҚШ-Эрон жамоалари 1998 йилда ҳам ЖЧда тўқнаш келган. Ўшанда бу ўйинда эронликлар 2-1 ҳисобда ғалаба қозонган. Шунингдек, улар америкалик ўйинчиларга тинчлик рамзи бўлган оқ атиргул совға қилишганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди