Фото: FRANCOIS NEL/GETTY IMAGES
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 2-тур учрашувлари якунланди. G ва Н гуруҳларида ҳали барча жамоаларда плей-офф учун имконият сақланиб қолмоқда.
G гуруҳи
1-тур: Швейцария — Камерун — 1:0, Бразилия — Сербия — 2:0
2-тур: Сербия — Камерун — 3:3, Бразилия — Швейцария — 1:0
Гуруҳда 3-тур учрашувлари 2 декабр куни Камерун — Бразилия (00:00), Сербия — Швейцария (00:00) жамоалари иштирокида кечади.
1. Бразилия плей-офф йўлланмасини ҳал қилди ва амалда биринчи ўринни ҳам кафолатлади. Бу ўринни бой бериш учун, пентакампеонлар Камерунга ютқазиши, Швейцария Сербияни енгиши ҳамда жанубий америкаликларни тўплар нисбатига кўра ортда қолдириши талаб этилади.
2. Швейцария учун барчаси оддий: ғалаба жамоани плей-оффга олиб чиқади, дуранг ҳисоб қайд этилса ҳам, фақат Камерун Бразилиядан уч очко оладиган сценарийдан хавотир олиш керак бўлади. Мағлубиятга учралса — турнирни тарк этади.
3. Камерун ва Сербия жамоаларини фақат ғалаба қониқтиради, шу билан бирга икки жамоа ҳам тўплар нисбати эътиборга олинишини ёддан чиқармаслиги керак. Рақиб даражасига кўра болқонларда имконият яхшироқ.
Н гуруҳи
1-тур: Уругвай — Корея — 0:0, Португалия — Гана — 3:2
2-тур: Корея — Гана — 2:3, Португалия — Уругвай — 2:0
Гуруҳда 3-тур учрашувлари 2 декабр куни Корея — Португалия (20:00), Гана — Уругвай (20:00) жамоалари иштирокида кечади.
1. Бу ерда ҳам вазият G гуруҳидаги каби. Португалия — Бразилия ролида, Гана — Швейцариянинг, Уругвай ва Корея эса — Сербия ва Камерун ҳолатида.
2. Португалия плей-офф йўлланмасини ҳал қилди, биринчи ўринни эса фақат Кореядан мағлуб бўлиб, Гана эса ўз ўйинида ғалаба қозонган тақдирда бой бериши мумкин, шунда ҳам африкаликлар сўнгги турда тўплар нисбатни европаликларникидан яхшироқ қилиб олиши керак бўлади.
3. Ганага 1/8 финал йўлланмасини кафолатлаш учун ғалаба керак, дуранг ҳисоб қайд этилса, учинчи ўринга тушиб кетиш хавфи бўлади — бунинг чун Корея сўнгги турда португалларни «+2» ёки ундан кўп гол фарқи билан ютиши керак.
4. Уругвай ва Кореяга фақат ғалаба керак — икки жамоа ҳам сўнгги турда муваффақиятга эришган тақдирда, тўплар нисбати яхшироқ бўлган жамоа плей-оффга чиқади (иккинчи мезон — урилган голлар сони бўлади).
Плей-офф
G ва Н гуруҳидан чиққан жамоалар 1/8 финалда ўзаро тўқнаш келади. Бразилия — Португалия ўртасида суперўйин рўй бериши эҳтимоли кам, аммо бошқа ёрқин вивескалар ҳам бор. Масалан, беш карра жаҳон чемпионлари уругвайликлар билан Жанубий Америка жангини ўтказиши ёки Португалия — Сербия жуфтлиги юзага келиши мумкин — айнан болқонликлар жамоаси саралаш босқичида португалларни ортда қолдириб, Криштиану Роналду ва жамоани ўтиш ўйинларига жўнатганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди