23:33 / 29.11.2022
2 510

Шомуродов учун курашда асосий фаворит номи аниқ бўлди

Шомуродов учун курашда асосий фаворит номи аниқ бўлди
Январь ойида Элдор Шомуродовни сўраб, “Рома”га мурожаат қиладиган клублар сони янада ортиши кутиляпти.
Ҳозирча, Жозе Моуриньо ишончидан узоқда қолаётган легионеримизга Италиянинг бир неча клублар даъвогарлик қилмоқда. Бу жамоаларнинг барчаси ҳужум чизиғида муаммога дуч келган ва гол ура оладиган форвардга эҳтиёж сезмоқда.

Бир неча манбалар Шомуродов “Монца”, “Болоья”, “Сампдория”, “Торино” ва “Кремонезе” каби клублар нишонида тургани ҳақида хабар тарқатган.

Италиянинг энг нуфузли спорт нашри La Gazzetta dello Sport эксперти М.Пьерелли ўзбек ҳужумчиси учун курашда “Кремонезе”ни фаворит эканини таъкидламоқда.

Бу жамоа бош мураббийи Массимилиано Альвини ёзда асосий ҳужумчи позициясига “Фейеноорд”дан олиб келинган Сирил Дессерснинг ўйинидан ва натижасидан умуман қониқмагани айтилмоқда. Бельгиялик 28 ёшли футболчи А Серияда 13 та учрашувда майдонга тушиб, атиги икки марта тўп киритди холос.

La Gazzetta dello Sport таҳлилчилари “Кремонезе” раҳбарияти “Рома” мутасаддилари билан дўстона алоқага эгалигини инобатга олиб, Шомуродов учун курашда айнан мана шу клуб устунлигини таъкидлаяпти.

Қолаверса, кремонеликлар Рим клубидан Томмазо Миланезе ва Феликс Афена-Гьянни трансфер қилишни уддалаган.

Моуриньо берган имконият ёш ўйинчига оғирлик қилди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган футболчиларни асосий таркибга қўшишга алоҳида эътибор қаратади.

Португалиялик мутахассис Японияда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинига ёш ўйинчилардан бир нечтасини жалб қилганди.

Швейциялик ярим ҳимоячи Бенжамин Тахирович учун бу имконият омадли бўлгани йўқ. Истеъдодли футболчи “Йокогама Маринос” жамоасига қарши ўтказилган учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳатланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Ўтказилган тиббий кўрик футболчининг ўнг оёқ мушаклари шикастланганини кўрсатди. Энди Тахировичнинг майдонга қайтиши учун икки ҳафта атрофида вақт керак бўлади.

“Рома” Бразилиядан янги ўйинчи топди

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто жамоани кучайтириш учун янги номларни қидиришни одат тусига айлантирган.

Португалиялик мутахассис ўз рўйхатига янги футболчи – Жонни Кардосонинг номини ёзиб қўйди. Бу футболчи АҚШ терма жамоасига номзод ўйинчилардан. У ҳозир Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Кардосо клублар миқёсида Бразилиянинг “Интернасьонал” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

21 ёшли марказий ярим ҳимоячи Европанинг бир неча клублари эътиборини ўзига қаратди. Римликлар футболчини олиш учун “Болонья”, “Специя” ва “Валенсия” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Жонни Кардосонинг “Интернасьонал” билан шартномаси 2024 йилнинг 31 декабрига имзоланган. Лекин уни 2,5 миллион еврога харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов учун курашда асосий фаворит номи аниқ бўлди