Мексика миллий терма жамоаси сардори Анрдес Гуардадо ҳамюрти "Канело"нинг таҳдидидан сўнг Лионель Мессининг тарафини олди.
Гап шундаки, ЖЧ 2-туридан ўрин олган Мексикага қарши беллашувдан кейин аргентиналиклар юлдузи Месси кийим алмаштириш хонасида рақиб либосини оёғи билан тепиб юборгани ва уни босгани акс этган видео тарқалганди. Шундан сўнг бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль Альварес "Канело" Леога жиддий мурожаат қилганди: "Худога бизни ҳаётда учраштирмаслигини сўраб илтижо қил!".
Гуардадо бу ҳолатга муносабат билдирди: "Бу бемаънилик ва муҳим нарса эмас. Мен Мессининг қандай инсон эканлигини биламан. Афсуски, "Канело" кийим алмаштириш хонасидаги муҳит қандай бўлишини тушунмайди. Унинг таҳдиди менга аҳмоқликдек туюлмоқда. Бу сўзларнинг барчаси зиддият яратиш ва ўзини оммага танитишга бўлган ҳаракат.
Ўйиндан сўнг кийимларни бемалол ерга ташлаб қўяверамиз, уларни ювиш учун олиб кетишади. Мессидаги либос меники, беллашувдан сўнг биз форма алмашдик. Мен ҳам унинг футболкасини ювишлари учун ерда қолдирдим. Биз буни жуда муҳим жиҳат деб ҳисобламаймиз", - деди у "TyC Sports" нашрига. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди