16:52 / 30.11.2022
1 537

“Рома” Абрахамни сотишга қарор қилди

“Рома” Абрахамни сотишга қарор қилди
Ўтган йили ёзда “Челси”дан 40 миллион еврога харид қилинган Тэмми Абрахам дебют мавсумида 53 та учрашувда 27 та тўп киритиб, “Рома” раҳбарияти ишончини оқлаганди.

Лекин англиялик ҳужумчининг жорий мавсумдаги ҳаракатлари Жозе Моуриньони қониқтирмаяпти.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, клуб Тэмми Абрахамдан воз кечишга қарор қилган. 25 ёшли футболчи ёзда сотиб юборилиши кутиляпти.

“Челси”да 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчисини 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор. Лекин “аристократлар” ҳужумчининг ҳозирги ҳолатида унга бунча пул сарфламайди.

Энг мақбул вариант сифатида “Астон Вилла” номи тилга олинмоқда. Абрахамнинг трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” Абрахамни сотишга қарор қилди