02:17 / 01.12.2022
1 562

ЖЧ-2022. Мексика Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди, аммо гуруҳда қолиб кетди

ЖЧ-2022. Мексика Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди, аммо гуруҳда қолиб кетди
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқчининг 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда Осиё вакиллари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Беллашувнинг 47-дақиқасида Мартин мексикаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Чавез орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ал Довсарий гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Мексика эса тўплар нисбатига кўра Польша билан бир хил очко тўплаб, 3-ўринда қолди.

Саудия Арабистони – Мексика 1:2
Голлар
: 0:1 – 47 Мартин, 0:2 – 52 Чавес, 1:2 – 90 Ал-Довсари.
Саудия Арабистони – Аль-Овайс, Аль-Ганам (Бахебри, 88), Томбакти, Аль-Амри, Аль-Булайхи (Шарахили, 37), Абдельхамид, Аль-Досари, Аль-Хассан (Маду, 46), Канно, Аль-Брейкан, Аль-Шехри (Аль-Обод, 62).
Мексика – Очоа, Санчес (Альварес, 86), Морено, Монтес, Гальярдо, Чавес, Пинеда (Родригес, 77), Альварес (Фунес Мори, 86), Лосано, Мартин (Хименес, 77), Вега (Антуна, 46).
Огоҳлантиришлар: Альварес (16), Аль-Шехри (28), Аль-Хассан (34), Томбакти (52), Маду (81), Аль-Амри (90), Бахебри (90).

Гуруҳдаги якуний ҳолат: Аргентина ва Польша кейинги босқичга чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. Мексика Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди, аммо гуруҳда қолиб кетди