Мураккаб характерга эга Жозе Моуриньонинг англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахамга муносабати ўзгарди.
Италия матбуотининг ёзишича, шу пайтга қадар бу футболчини турли танқидлардан ҳимоя қилиб келган португалиялик мутахассис энди ўзи ҳам Абрахамга эътироз қила бошлади. Бу ҳолат, Абрахамнинг Япониядаги ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ура олмаганидан кейин келиб чиқди.
Хусусан, “Йокогама Маринос”га қарши ўтказилган баҳсда англиялик форвард майдонни қуруқ тарк этди. Унинг ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов эса ўз ҳисобига битта гол ёздириб, жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқариб қолди.
Жозе Моуриньо жорий мавсумда ўйини қовушмаётган Абрахамдан турли баҳона ва гап-сўзларини четга суриб, нималарга қодирлигини майдонда исботлаш кераклигини уқтирди.
Бош мураббий мавсумнинг қолган қисмида ҳужум чизиғида Андреа Белотти ва янги олинган Ола Сольбаккенга кўпроқ ишонч билдиришга қарор қилгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди