
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Япония - Испания баҳси якунланди. Мазкур беллашувда японлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Кун чиқар юрт" вакиллари таркибида Танака ҳамда Доан гол урган бўлса, "қизил фурия"нинг ягона голи Мората томонидан киритилди.
Шу тариқа, Япония ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди. Испания эса 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқди.
Япония – Испания 2:1
Голлар: 0:1 – 11 Мората, 1:1 – 48 Доан, 2:1 – 54 Танака.
Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).
Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Ольмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Йосида (45). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар