date
views 6 032

Криштиану Роналду – қаторасига учинчи йил дунёнинг энг сердаромад футболчиси

Криштиану Роналду – қаторасига учинчи йил дунёнинг энг сердаромад футболчиси

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қаторасига учинчи йил дунёнинг энг сердаромад футболчиси бўлди. Бу ҳақида машҳур Forbes журнали маълум қилди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

2015 йилда португалиялик футболчининг жами даромади 82 млн долларни ташкил қилди. Шулардан 53 миллиони “Реал” билан шартномасидан, қолган 29 миллиони ҳомийлик шартномаларидан келиб тушган. Унинг даромади 2014 йилга нисбатан 3 млн долларга ошди.

Иккинчи ўриндан “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жой олди. Унинг йиллик даромади 77 млн долларга тенг. Кучли учликка “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 37 млн доллар билан якун ясади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду – қаторасига учинчи йил дунёнинг энг сердаромад футболчиси