
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Камерун ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни қўшиб берилган дақиқаларда Венсен Абубакар ўз номига ёздириб қўйди. Ғалабага қарамай, Камерун термаси гуруҳда қолиб кетди.
Маълумот учун, Бразилия 6 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Камерун эса 4 очко билан гуруҳда учинчи бўлди.
Камерун – Бразилия 1:0
Гол: 1:0 – 90 Абубакар.
Камерун – Эпасси, Фэ, Эбосс, Ву, Толо, Кунде (Нтчам, 68), Замбо-Ангисса, Нгамале (Нгом-Мбекели, 86), Шупо-Мотинг, Абубакар, Мбемо (Токо-Экамби, 64).
Бразилия – Эдерсон, Дани Алвес, Милитао, Бремер, Теллес (Маркиньос, 54), Фред (Бруно Гимараэс, 55), Фабиньо, Габриэл Жезус (Педро, 64), Родриго (Эвертон Рибейро, 55), Мартинелли, Антони (Рафинья, 79).
Огоҳлантиришлар: Толо (6), Милитао (7), Кунде (28), Фэ (32), Абубакар (81), Бруно Гимараэс (85).
Четлатиш: Абубакар (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар