Фото: «Оламспорт»
Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (11-1, 6 КО) 2 декабрь, жума куни Тошкентда ўтган бокс оқшомида жанг қилди.
Мусобақанинг асосий жангида Ғоибназаровга Жамшид Каримов (10-1, 7 КО) рақиб бўлди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Ғоибназаров кўплаб раундларни ўз фойдасига ҳал қилишга эришди. Якун ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди — 99-91, 96-94, 99-91.
Қолган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
- Ованнес Бачков (Арманистон) муддатидан аввал Маркос Гонсалес Барразани (Мексика) таслим этди;
- Жоно Керрол (Ирландия) очколар эвазига Жеймс Чережини (Руминия) мағлубиятга учратди;
- Мужибулло Турсунов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Шоҳрух Кенжаевни (Ўзбекистон) мағлуб этди;
- Нурим Дилшад (Қозоғистон) очколар эвазига Фаррух Арслоновни (Ўзбекистон) ютди;
- Ион Костин (Руминия) техника нокаут билан Александр Ионитани (Руминия) мағлуб этди;
- Ислом Мўминов (Ўзбекистон) 1-раундда Асилбек Ваҳобовни (Ўзбекистон) нокаутга учратди;
- Анвар Туропов (Ўзбекистон) очколар ҳисобига Асан Маҳмудовни (Қозоғистон) ютди;
- Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Довуд Маҳкамовдан (Тожикистон) устун келди;
- Берекет Таиров (Қозоғистон) техник нокаут билан Жакипбек уулу Жаркинбекни (Қирғизистон) енгди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Путин: Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишга уринишмоқда
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди