date
views 6 058

Месси: «Барселона»да ҳамма «Реал»нинг мағлубиятини истайди

Месси: «Барселона»да ҳамма «Реал»нинг мағлубиятини истайди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликларнинг азалий рақиблари ҳисобланган “Реал” футболчиларига бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

“Барселона”да ҳамма “Реал”нинг мағлубиятини истайди. Мадридликларда ҳам бизга нисбатан бўлган муносабат худди шундай.

Европа Чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг икки кучли клуби ўзаро баҳс олиб боради. Биз эса қолган турнирдарга эътибор қаратишимиз керак. Примера ва Испания Кубогини ютиш асосий вазифамиз.

Мавсум давомида “Реал”, “Атлетико”, “Севилья” ва “Вильярреал”га қарши курашдик. Мен футболчилик фаолиятини бошлашимдан олдин бунчалик кўп совринлар ютишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Энди фақатгина терма жамоада бажарилмаган ишлар қолди”, – деди аргентиналик футболчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси: «Барселона»да ҳамма «Реал»нинг мағлубиятини истайди