
Португалиялик футбол мураббийи Жозе Моуриньога Испания солиқ идоралари томонидан 2 млн евро миқдорида жарима қўлланди. Бу ҳақда "Кун" нашрида шундай дейилади.
Манбанинг маълумотига кўра, мутахассис мамлакат қонунчилигини Мадриднинг «Реал» жамоасида ишлаган вақтида бузган. Тафсилотлар ҳақида хабар берилмаган. Аввалига 1 миллион евро миқдорида жарима қўлланиши ҳақида айтилаётганди, аммо кейинроқ бу миқдор 2 баравар ошган. Моуриньо суд қарори устидан шикоят қилиб, апелляция билан мурожаат қилмоқчи эмас ва белгиланган жаримани тўла ҳажмда тўлашга тайёрлигини билдирган.
10 май куни 53 ёшли Моуриньонинг Индонезия терма жамоасини бошқариш учун таклиф этилгани ҳақида хабар берилганди.
Испания солиқ идоралари билан муаммоларга бундан аввал «Барселона» футболчилари Жерар Пике ва Лионель Месси ҳам дуч келишганди. Пике йил бошида 9 минг евро жарима тўлаш билан қутилган. Аргентиналик футболчи билан боғлиқ жараёни давом этмоқда.
Моуриньо «Реал» бош мураббийи сифатида 2010 йилдан 2013 йилгача ишлаган. У жамоа билан Испания чемпиони, мамлакат Кубоки ва Суперкубок соҳиби бўлишга эришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар