Фото: BBC
Бугун, 4 декабр куни Қатардаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Франция ва Полша терма жамоалари кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.
Французлар ҳужумчиси Оливье Жиру 44-дақиқада ҳисобни очди. Мбаппенинг узатмасини рақиб дарвозаси пастки ўнг бурчагига жойлаб қўйди.
Бу 36 ёшли футболчи терма жамоа сафида киритган 52-гол бўлди. У Франция миллий жамоасининг энг яхши тўпурари Тьерри Анри (51 гол)дан ўзиб кетди.
74-дақиқага келиб французлар таблода ўзлари учун қулай ҳисобни қайд этишди. Ҳимоядан тезкор қарши ҳужум уюштирилди, Дембеленинг узатмасини Мбаппе голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда, қўшиб берилган илк дақиқада Мбаппе Полша дарвозасини аниқ нишонга олиб дублга эришди ва мундиалдаги голлари сонини бештага етказиб олди.
Левандовски 90+9 дақиқада полякларнинг ўйиндаги илк голини пенальтидан киритди. Ишончли ғалаба французларни плей-оффга олиб чиқди.
Уларнинг рақиби бугун тунда (соат 23:59 да бошланади) Англия ва Сенегал терма жамоалари ўйинидан сўнг маълум бўлади.
ЖЧ-2022. 1/8 ФИНАЛ
Франция — Полша — 3:1
Голлар: Оливье Жиру (44), Килиан Мбаппе (74, 90+1) — Роберт Левандовски (90+9, пеналти).
Франция: Льорис, Кунде (Дисаси, 90), Варан, Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени (Фофана, 66), Жиру (Тюрам, 76), Гризманн, Дембеле (Коман, 76), Мбаппе.
Полша: Шченсни, Кэш, Глик, Кивер (Беднарек, 87), Берешински, Камински (Залевски, 71), Франковски (Гросицки, 87), Криховяк (Белик, 71), Зелински, Шимански (Милик, 64), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (31) — Берешински (47), Кэш (88).
Франция, Полша, Жаҳон чемпионати, Мбаппе “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди