19:05 / 05.12.2022
1 881

Жалолиддин Машарипов Роналдуга 7-рақамни берадими?

Жалолиддин Машарипов Роналдуга 7-рақамни берадими?
Аввалроқ, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоасига ўтишга яқин эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Биласиз, ушбу жамоаси сафида ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилади. SPORTS.uz сайти журналисти у билан боғланиб мазкур трансферга клубдагилар қандай муносабатдалиги ва агар Роналду келса ўз рақамини беришга розилиги ҳақида сўради.

"Бу ҳақидаги хабарларни ўзимиз ҳам ўқиб боряпмиз. Агар Роналду келадиган бўлса, Саудия футболида олдинга ташланган қадам бўлади. Ҳаммани нигоҳи Саудия чемпионатига қаратилади.

Унинг трансферидан менимча, жамоадаги ҳамма хурсанд бўлади. У жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Криштианудан машғулотларда кўп нарса ўрганиш мумкин. Келаверсин, унга ҳам Ўзбекистонни танитамиз.

7-рақамни бераманми? Албатта, ахир оддий футболчи келмаяпти. У 5 карра "Олтин тўп" соҳиби
", - деди футболчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машарипов Роналдуга 7-рақамни берадими?