07:41 / 06.12.2022
1 369

ЖЧ—2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

ЖЧ—2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 нимчорак финалида Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари 5 декабрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувда бразилияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Пентакампионлар» сафида Винисиус Жуниор, Неймар, Ришарлисон ва Лукас Пакета гол муаллифларига айланди. Жанубий Корея сафида эса Пайк Син Ҳо ўз номига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа Бразилия чорак финалга йўл олди ва 1/4 финалда уларга Хорватия рақиблик қилади. Учрашув 9 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

ЖЧ—2022
1/8 финал баҳси
Бразилия – Жанубий Корея 4:1
Голлар:
1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 13 Неймар (пенальти), 3:0 – 29 Ришарлисон, 4:0 – 36 Лукас Пакета, 4:1 – 76 Пайк Шин Ҳо.
Бразилия: Alisson (Уэвертон, 80), Милитао (Дани Алвес, 63), Тиаго Сильва, Маркиньос, Данило (Бремер, 72), Каземиро, Лукас Пакета, Неймар (Родриго, 81), Ришарлисон, Рафинья, Винисиус Жуниор (Мартинелли, 72).
Жанубий Корея: Ким Шин Гю, Ким Мун Ҳван, Ким Ён Гвон, Ким Мин Жже, Ким Жин Су (Ҳон Чҳол, 46), Ли Же Сон (Ли Кан Ин, 74), Чон У Ён (Сон Чун Ҳо, 46), Ҳван Ин Бом (Пайк Шин Ҳо, 65), Сон Ҳён Мин, Чо Гю Сон (Ҳван Ий Жо, 80), Ҳван Ҳи Чан.
Огоҳлантириш: Чон У Ё.н (44).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди