"Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Рубин"дан тушган таклиф ва жамоасининг режалари ҳақида фикрларини билдирди.
- "Рубин"га ўтишим жуда оддий юз берди. Улар менга ёзда таклиф билан чиққан эди. Аммо клубим билан шартномам борлиги сабабли "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Рус клубига ёзда кетсам ҳам бўларди. Мураббийлар билан келишган ҳолда йилни якунига етказишга қарор қилдик. Кейинчалик яна "Рубин" шартнома таклиф қилди ва биз январда имзолашга гаплашиб олдик.
Тўғрисини айтсам Слуцкийнинг ўзи жамоага таклиф қилганди. Тўғри муаммолар бўлди. Мураббий ўз хоҳиши билан истеъфога чиққанини айтишди. Очиғи ҳайрон қолдим. Ўзи истаб олиб келган ўйинчилар, таркибни кучайтиришга қилган ҳаракати боис истеъфо юз бергани барибир ғалати туюлди. У кетганидан сўнг "Рубин" билан яна гаплашдик. Режалар ўзгармагани билан қизиқдик. Нафақат мураббий, балки клуб ҳам жамоага келишимни истаганини айтишди. Режалар ўзгармади. "Рубин"га бориб қўшиламан, - дейди Рустам Ашурматов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин