22:27 / 06.12.2022
2 245

ФИФА Уругвайнинг тўрт нафар футболчисига қарши айблов эълон қилди

ФИФА Уругвайнинг тўрт нафар футболчисига қарши айблов эълон қилди
ФИФА Уругвай терма жамоасининг тўрт нафар футболчисига қарши айблов эълон қилди.

Халқаро футбол федерацияси ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи ўйинларидан сўнг Уругвайга қарши интизомий иш очди. Жанубий Америка вакиллари 3-турда Гана устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Шундан сўнг футболчилар можаро келтириб чиқарди. «Атлетико» ҳимоячиси Хосе Хименес ҳакамларни «бир тўда ўғрилар», дея ҳақорат қилди. Уругвай терма жамоаси футболчилари ганаликлар дарвозаси томон иккита пенальти белгиламаган ўйин бош ҳаками Даниэль Сибертнинг ёнига борди.

Хименес Сибертни туртиб ўтишга уриниб, ЖЧ—2022 ташкилотчиларидан саналадиган ФИФА директорларидан бирини тасодифан тирсаги билан уриб юборди. Бунинг учун у камида 15 та ўйинга четлатилиши мумкин.

ФИФА Хосе Хименес, Эдинсон Кавани (у VAR мониторини уриб, йиқитган), Фернандо Муслера ва Диэго Годинларни номақбул хатти-ҳаракатлари, шунингдек тажовузкор хулқ-атвори билан адолатли ўйин тамойилларини бузган деб топди.

Шунингдек, Уругвай футбол ассоциацияси дискриминацияда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА Уругвайнинг тўрт нафар футболчисига қарши айблов эълон қилди