22:50 / 06.12.2022
2 805

Гол ура олмай қолган Темми Абрахам севгилиси билан оролга кетиб қолди

Гол ура олмай қолган Темми Абрахам севгилиси билан оролга кетиб қолди
“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам учун мавсум омадсиз давом этмоқда. Англиялик ҳужумчи асосий таркибда мунтазам ўйнаётган бўлса-да, тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олмаяпти.

Абрахам мавсумнинг қолган қисмида ўз олдига катта мақсадларни қўйди. Клуб берган таътилдан унумли фойдаланиш учун англиялик юлдуз ўз севгилиси Лия билан Мальдив оролларига жўнаб кетди. Ҳужумчи саёҳат давомида матбуот ва мухлислар томонидан уюштирилаётган босимдан узоқ бўлмоқчи.

Бирз ҳордиқ чиқарганидан кейин Тэмми тайёргарликка зўр беради. Унинг ўзи январдан бошлаб, умуман бошқа Абрахам сифатида кўзга ташланишини таъкидлаган.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 20 та учрашувда атиги тўртта гол ура олди, холос.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гол ура олмай қолган Темми Абрахам севгилиси билан оролга кетиб қолди