06:00 / 07.12.2022
1 559

ЖЧ-2022. Нидерландия Аргентинага қарши баҳс олдидан қасос ўтида ёнмоқда

ЖЧ-2022. Нидерландия Аргентинага қарши баҳс олдидан қасос ўтида ёнмоқда
Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи доирасида Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари куч синашади. Бу иккала терма учун ҳам жуда муҳим, айниқса, ван Гал учун.

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи Ван Гал ўзи иштирок этган барча мундиал баҳсларида атиги бир марта мағлуб бўлган. Унинг ягона мағлубияти 2014-йилги Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда Аргентина терма жамоасига ярим финалида содир бўлган. Аргентиналиклар асосий вақтда "учар голландлар" билан дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида улардан устун келган.

Нидерландия бош мураббийи Аргентина терма жамоаси ва Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Месси энг хавфли ва креатив футболчи, у ўзи учун кўплаб вазият яратишга ҳамда гол уришга қодир. Аммо тўп йўқотилганда, Месси ўйинда умуман иштирок этмайди. Бу жамоамизга имконият беради. Бизда Аргентина билан ҳисоб-китоб қилиш учун имкон бор", - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 9 декабрь тунги соат 00:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. Нидерландия Аргентинага қарши баҳс олдидан қасос ўтида ёнмоқда