date
views 4 225

Роналдунинг рафиқаси: "Бу ачинарли ҳолат"

Роналдунинг рафиқаси: "Бу ачинарли ҳолат"
Жоржина Родригес кечаги учрашувда Роналду 90 дақиқа ўйнамаганидан хафа эканлигини изҳор қилди.

Ҳужумчи Швейцарияга қарши Жаҳон Чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган беллашувда (6:1) Португалия захирасида қолди ва 73-дақиқада майдонга туширилди. Мазкур баҳсда у гол ура олмади.

"Табриклаймиз, Португалия!

11 нафар футболчи мадҳия куйлаётганда, барча камералар сизга қаратилди. Дунёнинг энг яхши футболчисининг ўйинидан 90 дақиқа завқлана олмаганимиз ачинарли ҳолат. Мухлислар сизни майдонга туширишни талаб қилди. Исмингизни айтиб бақиришди.

Худо ҳамда қадрдон дўстим Фернандо қўлларини бириктирган ҳолда, бизга яна бир ҳаяжонли кечани тақдим этсин
", - деди Жоржина.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг рафиқаси: "Бу ачинарли ҳолат"