02:04 / 09.12.2022
1 231

Қатар-2022: Ҳимояси энг яхши терма жамоа эълон қилинди

Қатар-2022: Ҳимояси энг яхши терма жамоа эълон қилинди
Фото: LiveSport
Қатарда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида «энг яхшилар» аниқланмоқда. Мундиалда шов-шувга сабаб бўлаётган Марокаш терма жамоаси иккита йўналишда ҳаммадан зўр деб топилди.

Мукофотларнинг бири якка ўйинчига, иккинчиси бутун жамоага тегишли.

Ашраф Ҳакими.
Марокаш терма жамоаси ҳамда «ПСЖ» (Франция) ҳимоячиси Ашраф Ҳакими тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича мундиалдаги энг яхши футболчи деб топилди. Жаҳон биринчилигидаги тўрт ўйин мобайнида у 17 марта рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди. Бошқа ҳеч бир футболчи бунчалик ўзини кўрсатган эмас. Иккинчи ва учинчи ўринларда — Нуссайр Мазрауи (Марокаш) ва Иброҳим Канате (Сенегал) — 13 мартадан.

Марокаш ҳимоя чизиғи энг мустаҳкам терма жамоа ҳам ҳисобланади, ЖЧ-2022 давомида дарвозасидан атиги битта тўп олиб чиқди. Ўша гол киритилган ўйинда Марокаш Канадани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Яссин Буну ва марокашлик футболчилар Испания мағлуб этилган пеналтилар сериясидан сўнг.
Жамоанинг зафарли юришида дарвозабон Яссин Бунунинг хизматлари катта: Хорватия (0:0), Белгия (2:0), Испания (0:0, пеналтилар серияси бўйича 3:0)га қарши ўйинларда қаҳрамонлик кўрсатди.

Чоракфиналда Марокаш ҳимоясини чинакам имтиҳон кутмоқда — Швейцарияни катта ҳисобда доғда қолдирган Португалия (6:1) билан кейинги босқич учун курашади. Ўйин 10 декабр куни соат 20:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар-2022: Ҳимояси энг яхши терма жамоа эълон қилинди