
Марокаш жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатаётган Софьян Амрабатни “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” клублари ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда “90 MIN” нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “Тоттенхэм” узоқ вақтдан буён ярим ҳимоячини кузатиб келмоқда. “Шпорлар” ўтган мавсумда Бентанкурни ижарага олмаганида, унинг ўрнига Амрабатни олиб келиши мумкин эди.
“Ливерпуль” ҳам ярим ҳимояни кучайтиришни истайди. Аммо маълум бўлишича,“Феоринтина” футболчини қишда қўйиб юбормоқчи эмас. У Италия клубига 2020 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Амрабатни бошқа клубга ўтиши мумкинлигини унинг агенти ҳам тасдиқлади.
“Албатта, менга жуда кўп қўнғироқлар бўлмоқда. Бутун дунё жаҳон чемпионатида у энг яхши ярим ҳимоячи эканлигини кўрди”, - деди Муҳаммад Синуҳ.
Марокаш жамоасини чорак финалда Португалияга қарши учрашув кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар