Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатардаги жаҳон чемпионати якунлари бўйича рекорд даражада юқори пул мукофотлари беради.
ФИФА даромадлари йилдан-йилга ўсиб боряпти, шу боис мундиалга келган жамоалар учун тўланадиган мукофот пуллари ҳам ошмоқда.
Жаҳон чемпионатлари оралиғидаги тўрт йил давомида ташкилотга пуллар келишда давом этади. ФИФА асосий даромадни уч йўналишдан олади: теле ва онлайн трансляция ҳуқуқини сотиш (Қатар-2022 гача ўтган тўрт йилда — 3,5 млрд доллар олинди), ҳомийлик шартномалари (2,4 млрд доллар) чипталар сотиш (1,2 млрд доллар).
Қолган даромад манбалари бунчалик катта эмас, бироқ шулар ҳам қўшилганда, 4 йилликда рекорд даражада кўп — 7,9 млрд доллар йиғилди. Солиштириш учун: бундан олдинги мундиал (Россия-2018)гача бўлган тўрт йилликда ФИФА ғазнасида 6,4 млрд доллар йиғилганди.
Қатар-2022 да мукофот жамғармаси 1 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан 440 млн доллар совриндорларга топширилади. Қолган 560 млн доллар терма жамоалари турнирда қатнашган федерацияларга тўланади.
Футболчилари мундиалда қатнашаётган профессионал клубларга ҳам пул берилади. Шунингдек, суғурта пуллари бор: футболчиси мундиалда жароҳат олган клубларга тўланади.
World Cup-2022 мукофот пуллари
Ҳар бир жамоа қатнашгани учун 2,5 млн доллар олади. Гуруҳ босқичидан плей-оффга чиқа олмаган жамоа 8 млн «кўки»дан олади.
1/8 финал қатнашчилари — 12 млн доллар, чоракфиналчилар — 16 млн, медаллар учун курашган тўрт жамоа: 4-ўрин — 22 млн, 3-ўрин — 26 млн, 2-ўрин — 32 млн, жаҳон чемпиони — 45 млн доллар билан мукофотланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди