
Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич ЖЧ—2022 чорак финали Бразилияга қарши ўйиндан сўнг (пенальтилар сериясида 4:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу ғалаба Хорватия халқи учун бағишланади. Биз турнирнинг асосий фаворити устидан ғалаба қозондик.
Бу — Хорватия! Бизга паст баҳо берманг деб аввал ҳам айтгандим. Шу билан тўхтаб қолмаймиз, давом этамиз.
Барча қўлидан келганча ҳаракат қилди. Менинг футболчиларим ақлдан озган», — дейди Далич.
Хорватия терма жамоаси пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда хорватларга Нидерландия—Аргентина жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.