
Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Хорватия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда европаликлар пенальтилар сериясида зафар қучди, 4:2.
Беллашувдан кейин "пентакампеонлар" бош мураббийи Тите расман истеъфога чиқарилди. Бунга жамоанинг мундиалда кўрсатган салбий натижалари сабаб бўлди.
61 ёшли мутахассис февраль ойида Қатардаги Жаҳон чемпионати унинг учун Бразилия бошқарувидаги сўнгиси бўлишини айтганди.
«Оғриқли мағлубият. Бу даврнинг якунланиши эди. Ҳа, давр якунланди, бу ҳақида 1,5 йил олдин ҳам айтгандим.
Қилган ишимни баҳолашга қодир эмасман. Вақт ўтиши билан бунга ўзингиз баҳо берасиз. Ҳозирги мағлубиятдан сўнг, имкониятим ҳам йўқ», — дейди 61 ёшли мутахассис.
Тите 2016 йилдан буён «пентакампионлар» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётганди. Унинг қўл остида жамоа 2019 йилда Америка Кубогида зафар қучган, 2021 йилда эса Америка Кубоги финалига қадар етиб борган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар