
Фото: Reuters
Лионель Месси ва Нидерландия терма жамоаси мураббийлари ўртасида можаро юзага келди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ—2022 чорак финалида Нидерландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг рақиб жамоа захира ўриндиғига яқинлашди ва у ерда ўтирган мураббийлар штабига қарата баланд овозда гапирди.
Cuando miran a tu chica ? pic.twitter.com/ROcBWds3Mv
— Sergio Kun Aguero (@aguerosergiokun) December 9, 2022
Тасвирга 35 ёшли аргентиналикнинг мураббий ёрдамчиси Эдгар Давидсга қараб камроқ гапир ишорасини қилганини кўриш мумкин.

Фото: Reuters
Ўйиндан сўнг эса Месси журналистлар билан суҳбатда ван Гални танқид қилди: «У яхши ўйин кўрсатиш ҳақида гапиради ва майдонга баланд бўйли футболчиларини ташлайди».
Ўйиндан олдин нидерландиялик мутахассис: «Қарзни қайтариш лозим. Улар ўтган сафар бизни пенальтиларда ютиб кетганди», — деган эди.
Лионель МессиНидерландия мураббийлариАргентина терма жамоасиЖЧ—2022МожароЖурналистлар билан суҳбат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар