21:28 / 10.12.2022
1 271

Суперлига формати ўзгаришига қайси клублар қаршилик қилди?

Суперлига формати ўзгаришига қайси клублар қаршилик қилди?
Шу йилнинг 19 сентябрь куни Суперлига клублари бош мураббийлари ўйинлар сонини ошириш борасида таклиф киритгач, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ўз вариантини жамоатчиликка тақдим қилганди.

Мазкур таклиф чемпионатнинг 7 та клубини қаноатлантирди, яна 7 та клуб эса унга қарши овоз берди. АГМК, «Турон», «Андижон», «Олимпик», «Нефтчи», «Сўғдиёна», «Қизилқум» клублари янги форматда тўп суришни ёқлади. АГМК ва «Андижон» бу борада кичик ўзгаришларни назарда тутувчи яхши таклифлар ҳам киритди. «Металлург», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Бунёдкор», «Сурхон», «Бухоро» клублари эса янги форматга қарши овоз берди.

16 декабрь куни ЎзПФЛ Ижроқўмининг 2022 йилдаги сўнгги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда 2023 йилги мавсум учун киритилаётган ўзгаришлар тўлиқ муҳокамага қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига формати ўзгаришига қайси клублар қаршилик қилди?