
Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, унда қатнашган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, конкур бўйича баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси сардори баландлиги 130 сантиметрни ташкил этган тўсиқлардан сакраш баҳсида “Lady” лақабли отда энг яхши натижани қайд этди.
140 см баландликда “Matts” тулпорида иштирок этган Қурбонов учинчи ўринга кўтарилди. Мазкур дастурда у икки отда ўз омадини синаб кўрган германиялик Филипп Шобердан кейинги натижани кўрсатди.
От СпортиБекзод ҚурбоновХалқаро МусобақаОлимпия ҚўмитасиТўсиқлардан СакрашУзбек Терма Жамоаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар